Бугун 16 январ куни Ўрда истироҳат боғида “Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз” шиори остида юриш соғломлаштириш-спорт тадбири бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сонли Фармони ижросини юзасидан вилоят ҳокимлигининг 2021 йил 13 январда 01-51-сонли чора тадбирлар режаси қабул қилинди. Ушбу режа асосида вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасининг алоҳида чора-тадбирлар дастури қабул қилинди. Бемосита вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Озода Жавлоновна Махмудова ташаббуси билан ташкил қилинган, асосий ташкилоятчи вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази хисобланган “Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз” шиори остида юриш соғломлаштириш-спорт тадбири Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи вилоят вакиллиги, Ички ишлар, Миллий гвардия, Жиззах Горнизони, Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, Маданият бошқармаси билан ҳамкорликда ташкил қилинди. Тадбирда дастлаб чиниқиш спорт машқлари билан бошланиб сўнг 5000 қадам юриш билан давом этди.