15-16 феврал кунлари Республика Ички ишлар вазирлиги, вилоят Ички ишлар бошқармаси Жиноят қидирув бўлими, вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази билан ҳамкорилкда Ёшлар иттифоқи ҳамда Жиззах шахар Санъат мактабларида ОИВ инфекцияси ва гиёҳвандлик унинг салбий оқибатлари мавзусида давра сухбатлари ўтказилди. Тадбирдан лавхалар.
15-16 феврал кунлари Жиззах шахридаги Сайлжойи ва Қассоблик махаллаларида ОИВ инфекцияси, вирусли гепатит В ва С турларига тиббий кўрик акцияси ўтказилди тиббий кўрик натижасида 345 нафар ахоли тиббий кўрикдан ўтказилиб аниқланган касалликлар бўйича тушунчалар берилди. Аҳоли, мактаб, ташкилотлар ва савдо марказларида ОИВ инфекцияси профилактикаси борасида тушунчалар бериб, мингдан ортиқ эслатма ва брошуралар тарқатилди. Тадбирдан лавхалар.
12 феврал куни Республика Ички ишлар вазирлиги, вилоят Ички ишлар бошқармаси Жиноят қидирув бўлими, вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази билан ҳамкорилкда Ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумида ОИВ ва гиёҳвандлик ва унинг салбий оқибатлари мавзусида давра сухбати ўтказилди.
Бугун ички ишлар бошқармаси, вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази ва Жиззах Политехника институти Маънавият залида Гиёҳвандлик ва ОИТСга қарши курашиш борасида аҳоли, жумладан талабаларнинг билим ва ҳабардорлигини ошириш мақсадида тадбир ташкил қилинди. Тадбирда вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази мутахасислари иштирок этди ва маъруза қилди. ОИВ/ОИТС профилактикасига оид 250 дона брошура ва эслатмалар тарқатилди.
Жиззах вилоятида 2020 йилда 80 нафар шахсларда ОИВ инфекцияси аниқланиб, 2019 йилга нисбатан 18 та ҳолатга камайган. Лекин касаллик умумий ҳисобда камайган бўлишига қарамасдан айрим худудларда касаллик ортиши кузатилди. ОИТСга қарши кураши марказида касаллик тарқалиш сабаблари махаллалар кечимида таҳлил қилиниб, касаллик кўрсаткичи юқори бўлган Жиззах шаҳридаги 10 та маҳалла, Ш.Рашидов туманидаги 9 та маҳалла ва Ғаллаорол туманидаги 7 та маҳаллаларда кенг қамровли тадбирларни амалга ошириш мақсадида Ички ишлар, Халқ таълими бошқармалари, Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бошқармалари билан ҳамкорликда қўшма чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, вилоят ҳокими Э.Салиев томонидан имзоланди. Бу тадбирлар якуни билан ҳудудий ҳокимликларнинг йиғилишларида ҳам муҳокама қилиб олиш ва келгусидаги қўшимча вазифалар белгилаб олиш режалаштирилган. Бугун Жиззах шаҳридаги Иттифоқ ва Обод маҳаллаларида тадбирлар ўтказилмоқда. Тадбирлар жараёни бўйича қўшимча ахборот бериб борилади.
Бугун ички ишлар бошқармаси, вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази ва Жиззах Давлат Педагогика институти Маънавият залида Гиёҳвандлик ва ОИТСга қарши курашиш борасида аҳоли, жумладан талабаларнинг билим ва ҳабардорлигини ошириш мақсадида тадбир ташкил қилинди. Тадбирда вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази бош врачи иштирок этди ва маъруза қилди. Тадбирда гиёҳвандликнинг салбий оқибатлари бўйича видеоролик намойиш қилинди. ОИВ/ОИТС профилактикасига оид 200 дона брошура ва эслатмалар тарқатилди.