Вилоят хокимининг чора-тадбирлар режаси асосида Фориш туман Эгизбулоқ ва Илончи махаллаларида ОИВ инфекцияси профилактикаси бўйича комплекс тадбирлар ўтказилди. Ахоли ОИВ инфексияси, вирусли гепатит В ва С турларига тезкор ва бепул тиббий кўрик акцияси ўтказилиб, ўқув муассасалари, махаллаларида, ахоли говжум савдо дўконлари, маиший хизмат кўрсатиш обектларида тарғибот тадбирлари ўтказилди. Келаси хафтадан бошлаб Янигиобод туманида тадбирлар давом эттирилади.