Бугун халқаро ОИТСга қарши курашиш куни муносабати билан вилоят ҳокимлигининг 2022 йил 4 ноябрдаги 01-2018-сонли чора-тадбирлар режаси ижроси юзасидан Жиззах Политехника институтида тадбир ўтказилди. Тадбирда инфекция бўйича батафсил маълумот берилди, видеороликлар намойиш қилинди, АТМлари тарқатилди.

Бугун Ш.Рашидов туманидаги 21- мактабида 1 декабрь бутун жахон ОИТСга карши кураш куни муносабати билан «ОИВ инфекциясини келиб чикиш сабаблари ва уни олдини олиш чора тадбирлари» тугрисида маъруза килинди. Тадбирда укувчилар савол-жавоблар билан фаол катнашди.

Бугун халқаро ОИТСга қарши курашиш куни. Эрта тонгдан вилоятимизнинг энг катта ва сўлим маскани бўлган “Ўрда экологик боғи”да “Биз ёшлар ОИТСга қаршимиз”, “Тенглашиш вақти” шиорлари остида юриш соғломлаштириш спорт тадбирини ўтказилди. Тадбирни ўтказиш юзасидан Вилоят ҳокимлигининг 2022 йил 25 ноябрда 05-961-сонли алоҳида чора-тадбирлар режаси қабул қилинди. Тадбир вилоят ҳокимлиги, вилоят оила ва хотин-қизлар бошқармаси, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, вилоят маданият бошқармаси, вилоят спортни ривожлантириш бошқармаси, вилоят касбий таълимни ривожлантириш бошқармаси, вилоят халқ таълими бошқармаси, олий ўқув юртлари, ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси, ёшлари иттифоқи вилоят кенгаши, вилоят ички ишлар бошқармаси, Миллий гвардия вилоят бошқармаси, Жиззах Горнизони, вилоят оила ва хотин кизлар бошкармаси ва вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази ҳамкорлигида ўтказилди. Тадбирда вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази бош врачи Нилуфар Асқарова барчани ОИТСга қарши курашишга чорлади. Давлат мадҳияси тингланди, чиниқиш машқлари бажарилди, сўнг 5 минг қадар юриш соғломлаштиришга старт берилди. Тадбирда Жиззах Горнизонинг оркестр жамоаси томонидан куй қўшиқлар садоси тадбирни байрамона рухда ўтишини таъминлади. Тадбирда 600 дона ахборот-таълим материаллари тарқатилди.

1 декабрь «Бутунжахон ОИТСга карши кураш куни » муносабати билан Жиззах шахридаги Президент таьлим муассасалари агентлиги тизимидари Жиззах шахар ихтисослаштирилган 3 сонли мактабида «Биз соғлом турмуш тарафдоримиз» ва «Биз ОИТСга қаршимиз » мавзусида давра сухбати ўтказилди.

1 декабрь «Бутунжахон ОИТСга карши кураш куни » муносабати билан Жиззах шахридаги Президент мактабида «Биз соғлом турмуш тарафдоримиз» ва «Биз ОИТСга қаршимиз » мавзусида давра сухбати ўтказилди. Унда ОИВ инфекциясининг юқиш йўли, профилактикаси ҳақида атрофлича маьлумот берилди ва ўқувчилар ўзлари қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Ўқувчилар орасида ОИВ инфкциясининг олдини олида кўнгилли тарғиботчи бўлишни хохлаётганликларини билдиришди.