Posted on 08/01/2023 by OITS markazi AdminБугун 8 январь куни ОИВ инфекциясига чалинган 40 нафар инсонларга саҳоватпеша инсонлар кўмагида ижтимоий тадбир ўтказилди. Хомийимиз томонидан ажратилган маблағларга дастлаб қурмонлик сифатида қўй сўйилиб 40 нафар инсонларга тенг тақсимланди. Шунингдек ОИВ инфекциясига чалинган инсонлар учун озиқ-овқат, ширинликлардан иборат 40 та пакет тайёрланди. Тадбирда сўзга чиққан инсонларнинг дилдаги гаплари ҳар бир инсоннинг кўзига ёш олишига, қалбларни ларзага келтиради. Дардманларнинг ҳомийлик қилган инсонлар ҳаққига қилинган дуолари ижобат бўлсин. ОИТСга қарши курашиш маркази жамоаси, беморлар номидан уларга ташаккур изҳор этамиз. Аллоҳим ҳар бир инсонларни саҳоватпеша, бергувчи қўллардан қилишини сўраб қоламиз.