Бугун 1-декабрь “Бутунжахон ОИТСга қарши кураш куни” муносабати билан 22 нафар болаларга саҳоватпеша инсонлар кўмагида ижтимоий тадбир ўтказилди. Болаларнинг яқинлари ҳомийлик қилган инсонлар ҳаққига қилинган дуолари ижобат бўлсин. Ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат, эзгулик, хайр-саҳоват ва шукроналик туйғулари халқимизнинг маънавий ҳаёти, миллий қадрият ва анъаналаримизнинг ажралмас қисми бўлиб келган. ОИТСга қарши курашиш маркази жамоаси, беморлар номидан уларга ташаккур изҳор этамиз. Аллоҳим ҳар бир инсонларни саҳоватпеша, бергувчи қўллардан қилишини сўраб қоламиз.