Жиззах вилоятида ОИТСга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди! ⚡️ 16-19 апрел кунлари Ташкилотлараро эксперт кенгаши мутаҳассислари Жиззах вилоятида бўлиб, ОИТСга қарши курашиш борасида ҳамкор ташкилотлар билан амалга оширилаётган ишлар, Глобал жамғарма маблағларини мақсадли ишлатилишини ўрганди. ⚡️ Якунда ҳамкор ташкилотлар ишчи гуруҳи йиғилиш ўтказилиб, келгусидаги вазифалар аниқ белгилаб олинди.
ОИТСга қарши курашиш маркази томонидан шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли поликлиникаларда мониторинг ўтказилиб, ОИВ инфекциясининг шифохона ичи шароитида юқишини олдини олиш, ОИВ инфекциясига текширувлардан ўтишни яхшилаш борасида тушунтириш-тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда.
Вилоят ҳокимининг 2024 йил 2 апрелдаги 01-144-сонли комплекс чора-тадбирлар режасига кўра Жиззах шаҳридаги, шунингдек Зомин туманида касалланиш кўрсаткичи юқори бўлган махаллаларда, мактабларда, оилавий поликлиникаларда, сартарошхона ва аёллар салонларида, говжум савдо мажмуаларида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда. 17 апрел куни 149 нафар аҳоли ОИВ инфекцияси ва вирусли гепатит В ва С турларига экспресс усулида скрининг текширувидан ўтказилди.

ОИТСга қарши курашиш тарғибот тадбирлари Жиззах шаҳар, Фориш ва Зомин туманларидаги махаллаларда, мактабларда, оилавий поликлиникаларда, сартарошхона ва аёллар салонларида, говжум савдо мажмуаларида ўтказилиб, ОИВ инфекцияси ва вирусли гепатит В ва С турларига скрининг текширувлар давом этмоқда.
Вилоят ҳокимининг 2024 йил 2 апрелдаги 01-144-сонли комплекс чора-тадбирлар режасига кўра Жиззах шаҳридаги касалланиш кўрсаткичи юқори бўлган махаллаларда, мактабларда, оилавий поликлиникаларда, сартарошхона ва аёллар салонларида, говжум савдо мажмуаларида тарғибот тадбирлари, ОИВ инфекцияси ва вирусли гепатит В ва С турларига скрининг текширувлар давом этмоқда.
Бугун Жиззах шаҳридаги аҳоли говжум жойларда ҳам турли тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда. Тадбирлардан қисқача фотоловҳалар:
Бугун Жиззах шаҳридаги аҳоли говжум жойларда ҳам турли тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда. Тадбирлардан қисқача фотоловҳалар:
Хусусий тиббиёт муассасалари ходимларини хам ОИВ/ОИТС муаммолари бўйича ўқитиш ишлари амалга оширилмоқда. «Доктор Сафия» ва «Медипол эндо» хусусий клиникалари ходимлари ўртасида ўқув семинари бўлиб ўтди.